Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуманайда «қўшиб ёзиш» аниқланди

Шуманайда «қўшиб ёзиш» аниқланди

Фото: ЎзА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда пахта ҳосилига «қўшиб ёзиш» ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «Шуманай пахта қабул қилиш маскани» мансабдор шахслари «Ж» фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада,  юк хатлари ва «ECAS» электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг. пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Шуманай пахта қабул қилиш маскани» мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг