Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди

Шуҳрат Ғаниев Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан Олий Мажлис Сенати аъзолигидан чиқарилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 25 сентябрь куни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг