Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берилди

Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати ўтказган анжуманда давлат раҳбарининг ушбу ҳафта учун режалари маълум қилинди.  

Унга кўра, 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.

Эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш, 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.

Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор ҳам режага киритилган.

Шунингдек, жорий ҳафтада президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг