Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 октябрда Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида 12 киши ҳалок бўлган ва 419 дан зиёд киши жароҳатланган.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг