Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропорти лойиҳаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропорти лойиҳаси билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, халқ ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 26 июль куни Самарқандга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Президент Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди.

Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлатимиз раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг