Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бошланди

Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.

«Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган. Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда», — деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, президент Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийларимиз ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.

Президент Қуролли Кучларимизнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида гапираркан:

«Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди.

Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда.

Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.

Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда», деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг