Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев энг катта душманимиз ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев энг катта душманимиз ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари вилоятдаги муаммоларга сабаб бўлаётган омилни келтириб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

«Энг катта душман – ички душман. Бефарқлик бизнинг энг катта душманимиз. Агар бутун тизим ишласа бизга ҳеч нарса ҳалал бера олмайди.

Тошкент вилоятида йўл, сув, газ – ҳеч қанақа муаммо бўлмаслиги керак. Ишлаган одам ҳаммасини жойига қўйиб қўяди. Вилоятда ҳамма шароит, забардаст, меҳнаткаш халқи бор.

Биз ҳам вилоятда ишлаганмиз, умримиз пахта даласида ўтарди. Халқимиз бу қадар қашшоқ бўлиб қолгани мен учун катта алам, армон эди. Пахта тергани учун пул бера олмас эдик. Мана, хозир ҳаммаси бериляпти, одамлар пулини оляпти.

Менга банкда турган пул керак эмас, пул халқнинг чўнтагида бўлиши керак.

Ҳаракат қилсак ишсизликни йўқота оламиз. Тошкент вилоятини етакчилар сафига киритиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари аввалроқ қўшниларимиз билан бирдамлик ҳақида гапирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг