Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Елизавета Иккинчига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Елизавета Иккинчига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп 100 ёшида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчига унинг турмуш ўртоғи — Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

«Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда Сиз учраган жудоликка қайғудошман.

Шундай оғир бир паллада Сиз, Ҳазрати Олияларига ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилайман», — дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Британияда 9 апрелда қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филиппнинг вафот этиши муносабати билан миллий мотам эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг