Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди

Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб дарачасида эмаслигини таъкидлаган.

Айниқса, фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмаган.

Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Энг ачинарлиси Президентимиз қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Аммо, ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади. Сабаби - масъулларда хисоб-китоб бўлмаган.

Бугунгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Аманов вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Ҳасанов Самад Аҳатуллаевич сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг