Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабз шаҳрига кириш ва чиқиш тақиқланади

Шаҳрисабз шаҳрига кириш ва чиқиш тақиқланади

Шаҳрисабз шаҳар аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят махсус комиссияси қарорига кўра, жорий йил 10 апрель куни, тунги соат 00:01 дан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Шаҳарга киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Шаҳар ичида жорий йил 10 апрель соат 06:00 дан эътиборан шу вақтга қадар махсус рухсатнома (стикер) олган ва автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати асосида ҳаракатланиш талаб этилади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг