Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелида яна бадбўй ҳид тарқалмоқда

Сергелида яна бадбўй ҳид тарқалмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Ўзгариш» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли яна ёқимсиз ҳиддан азият чекишмоқда.

Нафақат ушбу маҳаллада, Сергели ва Тошкентнинг бошқа ҳудудларигаяям мунтазам ёқимсиз, бадбўй ҳид тарқалмоқда, кечалари эса у янада кучаяди.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳудудда «Салар» тўйинтириш иншооти жойлашган.

Ўтган йилларда ҳам ушбу муаммо кўтарилганди.

Ўшанда мутахассислар ёқимсиз ҳид таралишининг асосий сабаби «Салар» тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқава сувлар ва чиқиндилар оқизилиши дейишганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда видеолавҳа тайёрлаганди.

Вазиятга Сенат аралашиб, Сергелидаги бадбўй ҳид муаммоси ҳал бўлиши ваъда қилинганди.

Бадбўй ҳиднинг келиб чиқиш омиллари бўйича Давлат экология қўмитаси бош мутахассиси ўрганиш натижаларини эълон қилиб, бунга асосан оқова сув тозалаш иншоотлари самарадорлигининг жуда пастлиги ҳамда тозалаш қурилмаларининг маънан эскирганлиги билан боғлиқ, деган хулоса беради.

Ҳатто Сергелидаги бадбўй ҳид ортидан 22 нафар масъулга маъмурий иш қўзғатилади.

Вазият ҳукумат даражасигача кўтарилиб, Тошкентдаги «Салар» оқова сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганиш учун бош вазир ўринбосари Б.Мусаев (ўша вақтда– таҳр.) бошчилигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилади. Комиссия бир қатор йўналишлар бўйича ўрганиш олиб бориш топширилади. 

Бунинг натижасида ўтган йили кучли ҳид таралиши маълум даражада бартараф қилинганди. Аммо орадан бир йил ўтиб, яна муаммо жиддий тус олмоқда. Сергелида таралаётган бадбўй ҳид яна кучайиб бормоқда.

Ҳукумат комиссияси нега ўтган йили муаммонинг тўлиқ бартараф этилишини таъминламаган? Сенат нега ўз ваъдасини бажармаган? Буниси бизга ҳозирча қоронғу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг