Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелида қурилган янги уйларнинг «потологи»дан челаклаб сув оқмоқда (видео)

Сергелида қурилган янги уйларнинг «потологи»дан челаклаб сув оқмоқда (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар сифати ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин мана бу тасвирларни кўрган киши бу ҳақда керагидан ортиқ тасаввурга эга бўлади, дейилади «Қўшни маҳалла» каналида эълон қилинган видеога берилган изоҳда.

Қайд этилишича, бу — Сергелидаги 8-участка, 37-уйдаги хонадонларнинг биридан олинган лавҳа. Видеолавҳани юборган шахснинг айтишича, хонадон «потологи»нинг қаерини тешсангиз ҳам сув оқиб тушаверади. Ҳар бир «точка»дан беш-олти челакдан...

«Бу ҳолатни кузата туриб, бу уйларни қайси «профессионал» усталар қураётганига ҳайрон қоласан киши. Улар бу ерда эртага одам яшашини ҳисобга олганмикан? Аслида бу уйларнинг номи арзон, илло ўзи эмас.  Одамлар йиллар давомида мисқоллаб йиққан ўз пулларига уйларни харид қиляпти-ку ахир?!

Шу нарса аниқки, бу уйларни қурганларнинг бирортаси буни текинга ҳам олмайди ва бу ерда боғлаб қўйсангиз ҳам яшамайди. Чунки улар бу уйларни исталган пайт сув босиб кетиши мумкинлигини, девори қўпорилиб тушишини, умуман, уйнинг бу сифати узоққа бормаслигини яхши билишади.

Ҳаммага инсоф берсин. Айниқса қурувчиларга. Айниқса, Сергелидаги қурувчиларга», дейилади изоҳда.

Томда шунча сув йиғилган бўлса, бунақа аҳволда исталган пайтда хонадонда яшаётганларни (болалар бўлиши мумкин) том босиб қолиши мумкинку? Бу уйларни қуриб, пуллаганлар учун инсон ҳаётининг қадри йўқми? Бу шунчаки даҳшат!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг