Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергели туманидаги айрим ҳудудларда газ ўчирилади

Сергели туманидаги айрим ҳудудларда газ ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Сергели туманидаги газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу сабабли 30 март куни соат 9:00 дан 20:00 гача қатор маҳаллалардаги 3400 та ерлик ва 30 та кўп қаватли уйлардаги 400 та хонадон ва ушбу тумандаги қатор улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

- «Қумариқ» МФЙ;
- «Обод» МФЙ;
- Якубова МФЙ;
- «Зиёкор» МФЙ;
- «Қўшқўрғон» МФЙ;
- Қурувчилар мавзеси;
- Қўйлиқ-6 мавзеси.

Зангиота туманидан Сергелига ўтган маҳаллалар:
- «Хонобод» МФЙ;
- «Қозоқ овул» МФЙ;
- «Истиқлол» МФЙ;
- Ким Пен Хва МФЙ;
- Беруний МФЙ;
- «Қумариқ» МФЙ.

«Hududgaz Poytaxt» АЖ ноқулайликлар учун узр сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг