Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайловда неча нафар судьялар ва суд ходимлари қатнашгани маълум қилинди

Сайловда неча нафар судьялар ва суд ходимлари қатнашгани маълум қилинди

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Комилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ҳозир соат 16:00 ҳолатига кўра, жами 10 мингдан ортиқ республикамизнинг барча судьялари ва суд ходимлари оила аъзолари билан биргаликда ўз фуқаролик позициясини билдириш учун сайлов участкаларида овоз беришди.

«Ҳозиргача судларга бирорта сайлов қонунчилиги бузилиши бўйича аризалар берилмаганини маълум қиламан», — деди Козимжон Комилов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ҳам ҳозирча прокуратура органларига сайловга оид қонун бузилиши ҳолати маълум қилинмаганини таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг