Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардобада дарахт кесганларга қарийб 127 миллион сўм жарима солинди

Сардобада дарахт кесганларга қарийб 127 миллион сўм жарима солинди

Иллюстратив фото.

Фото:«Uznews.uz»

Сардоба туман давлат инспекторлари томонидан жорий йилнинг январь ойида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда «Ekologuz» канали хабар берди. 

Рейд давомида Сардоба тумани «Ш.Рашидов» СИУ ҳудудидаги «Индорама агро» МЧЖга қарашли 301-контр дала ер майдонида фуқаролар Р.М, Т.А, Х.С, Х.И ноқонуний равишда 18 дона 2 турдаги «Қайрағоч» ва «Жийда» дарахтларини кесганлиги ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан жойида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар 126 млн 910 минг сўм этиб ҳисобланган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар жиноий ишлар бўйича Сардоба туман судига кўриб чиқиш учун юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг