Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба тошқинида зарар кўрган тадбиркорларга қўшимча 126 миллиард сўм ажратилмоқда

Сардоба тошқинида зарар кўрган тадбиркорларга қўшимча 126 миллиард сўм ажратилмоқда

Сенат Кенгаши йиғилишида «Сардоба сув омбори» тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлашга кетадиган маблағ миқдори (126 млрд сўм) ҳисоблаб чиқилган.

Сенат Кенгаши ушбу пулларни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 10 май куни «Сардоба иши» бўйича 17 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилган эди. Шунингдек, ФВВ томонидан ўтказилган анжуманда тўғон ёрилишининг уч асосий сабаби ҳам очиқланганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг