Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда аҳоли орасида ваҳима тарқатмоқчи бўлган шахс 30 суткага «кесилди»

Самарқандда аҳоли орасида ваҳима тарқатмоқчи бўлган шахс 30 суткага «кесилди»

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Телеграмда «Пахтачи тумани Тома маҳалласида яшовчи О исмли шахс Коронавирусга чалиниб, кўп миқдорда ароқ ичиб бугун вафот этганлиги айтилмоқда» деган ёлғон маълумотни ёзиб тарқатган фуқаро жазога тортилди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бошқарма ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бу ёлғон маълумотларни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.Шомуродов 2020 йил 25 март куни соат тахминан 16:00ларда, марҳум маҳалладоши кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги оқибатида вафот этганлигини эшитиб, бир нечта каналларга тарқатган.

Пахтачи туман Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 205-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун 30 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг