Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди

Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди. Мурожаатда бир гуруҳ фаоллар ҳимоясиз жониворларга ғамхўрлик кўрсатишда ёрдам сўрашган эди.

«Менга бир гуруҳ фаоллар ҳимоясиз жониворларга ғамхўрлик қилиш муаммосини ҳал этишга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Жониворларга нисбатан инсонийлик, шубҳасиз, жамият маънавий ривожланишининг кўрсаткичи ҳисобланади. Ва ҳар бир бефарқ бўлмаган инсон уларга нисбатан шафқатсизликни тўхтатиш учун барча имкониятини ишга солиши лозим.

Мен ушбу фаолларнинг фикрини қўллаб-қувватлайман, уларнинг муаммосини тинглашга ҳамда жониворларга нисбатан раҳмсиз муносабатга йўл қўймаслик учун чора кўрилишига ёрдам беришга тайёрман», — дея ёзиб қолдирган Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг