Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 13 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 13 ўзбекистонлик ортга қайтарилди

23 январь куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 13 нафар юртдошимиз Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик ва тушунтириш тадбирларини ўтказиб, улар доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг