Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ИИВ ноқонуний меҳнат муҳожирларига мурожаат билан чиқди

Россия ИИВ ноқонуний меҳнат муҳожирларига мурожаат билан чиқди

Россия Федерацияси ИИВ меҳнат мигрантларига мурожаат билан чиқди. ИИВ мамлакат ҳудудида қонуний равишда бўлган ҳар бир киши эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эгалиги таъкидлаган.

Россия иқтисодиётининг айрим тармоқларида меҳнат ресурслари етишмаслигини инобатга олиб, Россияда қолган чет эл фуқароларини қурилиш, уй-жой коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига қонуний ишга жалб қилиш ёки уларнинг ўз ватанларига қайтиш имкониятлари таъминланмоқда, дейилади хабарда.

Россия Президентининг 2020 йил 18 апрелдаги «Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги 274-сонли фармонига асосан миграция қонунчилигида белгиланган яшаш тартибини бузган ҳолда мамлакат ҳудудида бўлиб турган шахсларга, бундай ҳолатда назарда тутилган санкцияларни қўлламасдан, ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солиш имконияти берилган.

Шу муносабат билан, Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш учун ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган шахсларга Россия ИИВнинг улар бўлиб турган жойлардаги ҳудудий органларига мурожаат қилиш тавсия этилади. Ушбу фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан вақтинча яшаш муддатини узайтириш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тегишли рухсатномалар расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россия ИИВ ўринбосари 15 июнгача МДҲ мамлакатларига ноқонуний мигрантларни олиб чиқиб кетиш борасида мурожаат қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг