Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Раҳмонбек Усмонов янги лавозимига тайинланди

Раҳмонбек Усмонов янги лавозимига тайинланди

Фото: «t.me/xushnudbek»

Президентнинг тегишли қарори билан Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида маълум қилинган.

У Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ҳисобланади. Бугунгача Юнусобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

2020 йил 8 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг қатор туманлари раҳбарларини интизомий жазога тортгани ҳақида хабар бергандик. Интизомий жазога тортилганлар орасида пойтахтнинг собиқ ҳокими, ўша пайтда Юнусобод тумани ҳокими вазифасини адо этаётган  Р.Усмонов ҳам бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг