Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қурол тўғрисида»ги қонунга тўлдиришлар киритилади

«Қурол тўғрисида»ги қонунга тўлдиришлар киритилади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Эндиликда, Солиқ кодексига киритилаётган тўлдириш билан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек, «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонунида «Хотин-қизлар ва эркаклар ижтимоий имтиёзлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга» эканлиги қайд этилмоқда.

Шу билан бирга «Қурол тўғрисида»ги қонунга ҳам бир қатор тўлдиришлар киритилиши мумкин.

Унга кўра, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг фуқаровий қуролни сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланган ҳолларда, ички ишлар органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, кейинчалик қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳуқуқбузарлик содир этилган жойдаги Миллий гвардия органларига топиширилган ҳолда олиб қўйилади.

Муҳокама жорий йилнинг 4 декабрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг