Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон элчиси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди: Нега?

Қозоғистон элчиси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди: Нега?

Бугун Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди. Элчи мамлакатда содир бўлган фожиали воқеалар ҳақида фикр билдирди.

«Айрим хориж оммавий ахборот воситалари хабарларини кузатар эканман, Қозоғистондаги мавжуд вазиятни бирёқлама ёритаётганига гувоҳ бўлдим. КХШТ кучларидан фойдаланиш ҳам, расмийларнинг содир бўлаётган воқеаларга муносабати ҳам нотўғри талқин қилинмоқда», — дейди Сатибалди.

Элчи иқтисодий талаблар билан бошланган намойишлар террорчи гуруҳлар томонидан мамлакат конституциявий тузумига путур етказиш учун фойдаланилганлигини таъкидлади.

«6 январ куни Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Шавкат Миромонович Мирзиёев Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакатда барқарорликни таъминлашга интилишини доимий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Ўзбекистон раҳбариятига кўрсатган ёрдами учун ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди элчи Дархан Сатибалди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг