Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўйларнинг ўзбошимчалик билан сўйилишида айбдорлар топилди ва жазоланди

Қўйларнинг ўзбошимчалик билан сўйилишида айбдорлар топилди ва жазоланди

Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйилгани ва видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилганди.

Видеолавҳа бўйича Нишон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Қайд этилишича, видеолавҳада Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Арипов, Нишон тумани бўлим бошлиғи А.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи Д.Умаров, «Отамурод ота» фермер хўжалиги иш юритувчиси Ш.Бобоназаров, ғалла майдонини пайҳон қилган 21 бош чорва моллари эгаси А.Азаматовлар иштирокида вилоят ҳокими топшириғига кўра, ғалла майдонини пайҳон қилгани учун фермер хўжалиги раҳбарига тегишли 2 бош қўйни сўйилиши ҳолати акс эттирилган.

Ўтказилган текширув натижасига кўра, ғалла экинларини пайҳон қилинганлиги ҳолати юзасидан Нишон тумани маъмурий судининг қарорига асосан, А.Азаматов МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга огоҳлантириш эълон қилиниб, пайҳон натижасида етказилган зарар қопланиши таъминланган.

Шунингдек, А.Арипов ва А.Раҳматовлар МЖтКнинг 200-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Нишон тумани маъмурий судига юборилган.

Суднинг 09.01.2020 йилдаги қарорига кўра, А.Арипов ва А.Раҳматовларга нисбатан жарима жазоси тайинланган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар тўлиқ бартараф қилиниши таъминланган.

Бундан ташқари, Нишон тумани ИИБ бошлиғи Д.Умаровнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг ҳаракатлари интизомий кенгашда кўриб чиқилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг