Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда қирғовул овлаш тақиқлаб қўйилди

Қорақалпоғистонда қирғовул овлаш тақиқлаб қўйилди

Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 13 январдаги «Республикада қирғовулларни муҳофаза қилиш ва сонини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, ҳудудда 2022-2023 йилларда қирғовулларни овлаш тақиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Мазкур қарор билан қўмитага Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда қирғовулларнинг ноқонуний овланишининг олдини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш, қирғовулларнинг ноқонуний овланишига йўл қўйган шахсларга нисбатан амалдаги қоидаларга мувофиқ ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш топширилган.

Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси бош мутахассиси Алишер Якубовнинг таъкидлашича, қирғовулларни овлаш тақиқланмаган, масалан, ўтган йилда ажратилган квота доирасида Қорақалпоғистон овчиларига 1800 бош қирғовулни овлашга рухсатнома берилган. Лекин, қирғовулларнинг бош сонини кўпайтириш зарурлиги мутахассислар томонидан эътироф этилгани боис икки йиллик тақиқ ўрнатилмоқда.

Бу тақиқ яқин икки йил ичида қирғовуллар сонининг кўпайишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг