Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувда бўлган «Porsche» машинаси топилди

Қидирувда бўлган «Porsche» машинаси топилди

Тезкор-қидирув ишлари натижасида, жорий йилнинг 10 ойи давомида 4 минг 222 та автомототранспорт воситаларидан 3073 таси топилиб, 16 млрд. 398 млн. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2020 йил 19 октябрдаги ижро варақасига асосан қарздор корхонадан ундирувчи Н.З. фойдасига 279.250.000 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 2020 йил 10 ноябрда Мажурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Jeep Porsche Cayenne русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг қидирув бўлими томонидан тезкор қидирув ишлари олиб бориш жараёнида қидирувда бўлган автотранспорт воситаси жорий йилнинг 25 октябрь куни Фарғона вилоятидан топилиб, давлат ижрочисига топширилиши таъминланди.

Худди шунингдек, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор У.Ю.дан ундирувчи Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фойдасига 575 млн. сўмлик жиноят натижасида етказилган зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Учтепа туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган ORLANDO давлат рақамли автотранспорт воситасига ҳам йилда қидирув эълон қилинган.

Қидирув ишлари олиб бориш жараёнида, ушбу автотранспорт воситаси ҳам Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидан топилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг