Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси йўналишда коррупция кучли? Адлия вазирлиги махсус рўйхатни тақдим этди

Қайси йўналишда коррупция кучли? Адлия вазирлиги махсус рўйхатни тақдим этди

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилганини хабар қилган эдик. 

Фото:«Xabar.uz»

Анжуманда маълум қилинишича, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси тасдиқланиб, коррупцияга энг кўп дуч келиши мумкин бўлган ваколатлар ва лавозимлар рўйхатини шакллантириш йўлга қўйилган. Ушбу рўйхат қуйида келтирилмоқда. 

Коррупциявий хавф-хатарлар даражаси юқори бўлган функциялар:

1. Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш.
2. Адлия органлари ходимларини Тошкент шаҳрида доимий пропискага қўйиш.
3. Тадбиркорлик субъектларига ягона давлат реестридан маълумотлар бериш.
4. Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш.
5. Давлат хизматлари учун тўлов қийматларининг ошкор этилиши.
6. Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш, аттестациядан ўтказиш, уларга мартаба даражаларини бериш
7. Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларни адлия органларига ва муассасаларига берадиган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун мазкур ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштириш.
8. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш.
9. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш.
10. Давлат хариди предмети ва нархини шакллантириш, харид тўғрисидаги эълон бериш, иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш.

Лавозимлар.

1. Нотариал идоралар ходимлари
2. Давлат хизматлари марказлари ходимлари
3. Суд экспертлар
4. Хўжалик ишлари бўлимларида ишловчи ходимлар
5. Нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ходимлар
6. Кадрлар билан ишловчи бўлинмалар ходимлари
7. Вазирлик тизимидаги таълим мусассасалари педагог ходимлари
8. Юридик хизмат фаолиятини назорат қилувчи бўлинмалар ходимлари

Вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, ушбу рўйхат доимий таҳлил ва мониторинг асосида янгиланиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг