Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси вилоят энг кўп чиқинди чиқаради?

Қайси вилоят энг кўп чиқинди чиқаради?

Фото: "Ekogazeta"

2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн тоннага бориб етди. Бу рақамларни Статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп чиқиндилар улуши Навоий вилояти – 48,2 %, Тошкент вилояти – 34,6 % ва Жиззах вилояти – 9,1 % ҳиссасига тўғри келган.

Энг кам улуш Сирдарё вилояти – 0,01 %, Қорақалпоғистон Республикаси – 0,02 % ҳамда Фарғона вилояти – 0,03 % ҳиссасига тўғри келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг