Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч...» — Русланбек Давлетов айрим анъаналар ҳақида

«Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч...» — Русланбек Давлетов айрим анъаналар ҳақида

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 15 феврал куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг журналист ва блогерлар иштирокида ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вазир жамият ривожланишига тўсқинлик қиладиган анъаналар ҳақида гапирди.

«Бизда шундай одат борки, янги раҳбар ишга келганидан кейин дарров ўз хонасини ёки ташкилот биносини таъмирлашдан бошлайди, катта-катта пулларни харажат қилади. Мана, хизмат машиналарининг харажати бўйича қандай муаммолар туғиляпти.

Чет элга ёки вилоятларга қилинган сафарларнинг у ердаги харажатларини ким қоплайди? Бизнинг қадриятларимиз, қандайдир анъаналаримиз борки, меҳмондўстлик деймиз, бошқа деймиз. Совғалар беришни жуда яхши кўришади биздаги инсонлар.

Янги йил бўлса, ҳамма совға ташишни бошлайди. Бу йил ҳам худди шуни кузатдик. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади, ҳамма ёқда шу жараён бўлиб кетади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, миллий анъаналар жамият ривожланишига тўсқинлик қиларкан, бу анъаналардан, албатта, воз кечиш керак. Ривожланишга таъсир қиляптими, йиллар давомида шаклланган анъанами, барибир воз кечишимиз керак», — деди вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг