Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда тандир гўшти сайли ташкил қилинади

Қашқадарёда тандир гўшти сайли ташкил қилинади

Шу йил баҳорда Ғузор туманидаги адирликларда «Лола ва кабоб сайли»ни ташкил этиб, воҳада гастрономик туризмни ривожлантириш ва Қашқадарёнинг энг машҳур таоми – тандир гўштини маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар ўртасида янада оммалаштириш назарда тутилган, дейилади «Қашқадарё» газетаси хабарида.

Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси раиси Гулноза Одилованинг айтишича, «Лола ва кабоб сайли»ни Қашқадарёда лолақизғалдоқлар очилган вақтда, бевосита лолазорда уч кунлик фестиваль тарзида ўтказиш режалаштирилмоқда.

— Мақсад — бутун дунёга тандир кабоб Қашқадарёнинг ўзига хос гастрономик бренди эканлигини намойиш этиб, шу орқали ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада оширишдир, —- дейди Гулноза Одилова. — Фестиваль доирасида «Энг мазали тандир кабоб» танловини уюштириб, тандир гўшти тайёрлашга ихтисослашган қашқадарёлик энг зўр ошпазларни аниқлаш, қолаверса, шу ернинг ўзида бу машҳур таом дегустацияси (татиб кўриш жараёни) ва савдосини ташкил қилиш мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг