Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чироқчи воқеаси»: Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари истеъфога чиқди

«Чироқчи воқеаси»: Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари истеъфога чиқди

Бугун Қашқадарё вилояти ИИБ биносида Чироқчида калтаклаб ўлдирилган фуқаро воқеаси юзасидан брифинг ўтказилди.

Брифингда айтилишича, ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Самад Териқулович Турдиев ўша воқеа содир бўлгандан кейин истеъфога чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Чироқчида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафоти этгани хабар қилинган эди. 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов брифингда Чироқчидаги воқеага ўхшаш ҳолатлар бўлганини инкор қилмай, 2019 йилда 133 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг