Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё вилояти ҳокими Чироқчидаги ҳолатга изоҳ берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Чироқчидаги ҳолатга изоҳ берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов вилоят сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда вилоят раҳбари Чироқчида ЙПХ ходимлари иштирокида содир бўлган ҳолат ҳақида ҳам гапирган.

— Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чироқчидаги фуқаро ва ИИБ ходимлари ўртасидаги ҳолатни ҳам оқламайман. ИИБ ходими оғир, босиқ ва маданиятли бўлиши керак-ку. Майли, ҳайдовчи айбдор, лекин ИИБ ходими бундай пайтда ақл билан иш тутиши керак. Қочса ҳам 1 соатда топиш имкони мавжуд-ку ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда, — деган Мурод Азимов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ИИО ходимлари талабига бўйсунмай қочган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилганлиги хақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг