Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Н.Эркаев 1971 йил Чироқчи туманида туғилган. 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Бугунгача Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг cобиқ биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев яқинда Президент селекторида танқидга учраб, ишдан бўшатилганди.

Тўраев Жўрабек Абдуллаевич вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жўрабек Тўраев 1984 йил Бойсун туманида туғилган. 2009 йил Термиз давлат университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-тармоқлар бўйича.

Ж.Тўраев янги вазифага тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг