Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокурор ва ИИББ ходими ҳоким бўлди

Прокурор ва ИИББ ходими ҳоким бўлди

Сурхондарёда туман ҳокимлари ёппасига алмаштирилиши давом этмоқда.

Донаев Абдуқодир Ҳайдарович Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Бозоров Ҳабибулла Шерданакулович Халқ депутатлари Узун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ вилоятнинг бешта туманида янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Таъкидлаш жоизки, бир ой аввал Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг