Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Туризм қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат»га янги вазифа топширди

Президент Туризм қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат»га янги вазифа топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўргани хабар берилган эди.

Ушбу ташрифдан сўнг, бир қатор расмийлар ОАВ вакилларига интервью беришди.

Жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, президент қўмита ва «Ўзбекипаксаноат»га бир қанча янги вазифалар юклаган.

Фото: Xabar.uz

Жумладан, ушбу икки ташкилот мамлакатимиз ҳунармандлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини таъминлаш вазифаси топширилган.

«Энди ҳунармандчиилк маҳсулотларини сотиш учун чет элларда турли дўконлар ташкил этамиз, ёки туристларни бу ерга олиб келамиз. Яъни яхши маънода уларни ўз бозоримизга тортишимиз керак.

Шунингдек, президентимиз бундай ҳунармандчилик марказларини республика бўйича кўпайтириш бўйича топшириқ бердилар. Бу ерда нафақат ишлаб чиқариш, савдо, керак бўлса кичкина музей ҳам ташкил этилган.

Марказда энг замонавий тўлов воситалари ўрнатилган»-, дейди Абдуҳакимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг