Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент шу ҳафта Фарғонага боради — Абдулла Арипов

Президент шу ҳафта Фарғонага боради — Абдулла Арипов

Манба: Ижтимоий тармоқлар

Кеча Фарғона вилояти, Сўх тумани ҳудудидан ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида жанжал бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Фарғонада бўлиб турибди.

Қирғизистон билан черага ҳудудида қишлоқлар аҳолиси ўртасида келиб чиққан тўқнашув ортидан бугун Ўзбекистон ҳуқумати раҳбари Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятининг «Чечме-Автодорожный» назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.

Учрашувдан сўнг Абдулла Арипов Сўх тумани аҳолиси билан кўришди. Маҳаллий аҳоли билан мулоқот чоғида Бош вазир уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Учрашувда аҳоли вакиллари ечимини кутаётган муаммоларни баён қилиши баробарида айрим маҳаллий раҳбарлардан норози бўлаётганини ҳам яшириб ўтирмади.

Ҳукумат раҳбари уларнинг барча талаб ва истакларини умумлаштирган ҳолда мамлакат Президентига ахборот берилажагини билдирди. Шунингдек, Бош вазир томонидан шу ҳафтада давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига сафар қилажаги ҳам маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг