Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент «Шоввозсой» ҳақида гапирди

Президент «Шоввозсой» ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган «Шоввозсой» дам олиш маскани ҳақида гапирди.

«Бу «Ўзбекистон темир йўллари»нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда яшамайди. Бу давлатнинг жойи, президентга нима алоқаси бор? Агар қандайдир мартабали, Ўзбекистонга фойдаси тегадиган меҳмон келса, президент ҳам бирга бориши мумкин.

Сизлар айтмайсизларми, президент билан пиёда юрамиз, сизларам бир марта келиб, пиёда юриб кўринглар денглар. Президент беш йилда неча марта дам олибди, деган саволни нега бермайсизлар?», деди давлат раҳбари журналистлар билан учрашувда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Угам-Чотқол» миллий табиат боғи тасарруфидаги «Шоввозсой» ҳақида турли хабарлар тарқалган. Бу хабарларга «Ўзбекистон темир йўллари» муносабат билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг