Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги шошилинч мурожаат йўллади

Пойтахт ҳокимлиги шошилинч мурожаат йўллади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига шошилинч мурожаат йўллади.

Унда айтилишича, 2–5 август кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шу боис барчадан эҳтиёт чораларига риоя қилиш, жумладан, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралган.

Пойтахт ҳокимлиги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишлари мумкинлигини маълум қилган.

Шунингдек, Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали ҳам мурожаат қилиш имконияти мавжуд, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг