Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полковник Азиз Тошпўлатов бошқа ишга ўтказилди

Полковник Азиз Тошпўлатов бошқа ишга ўтказилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган полковник Азиз Тошпўлатов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Унинг ўрнини эса Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган генерал-майор Шуҳратжон Собиров эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг