Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пўлат Бобожонов Хоразмда ички ишлар тизимидаги 6 нафар раҳбарни ишдан бўшатди

Пўлат Бобожонов Хоразмда ички ишлар тизимидаги 6 нафар раҳбарни ишдан бўшатди

Фото: «iiv.uz»

Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 12-16 август кунлари Хоразм вилоятининг шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасида ўрганишлар олиб бориб, уларнинг якуни бўйича ҳар бир таркибий тузилма ва ходимлар фаолиятига танқидий баҳо берилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Муҳокамалар давомида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этган, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли англаб етмасдан, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган, эскича иш услубида хизмат қилаётган, ўз устида ишламасдан, фуқароларнинг манфаати йўлида жонбозлик кўрсатмаган Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Пирязов, ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ю.Аҳмедов, Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи И.Салаев, Урганч тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Жуманазаров, Қўшкўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳасанов, Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари Х.Нурметовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар.

Шунингдек, фаолиятида йўл қўйган камчиликлар, хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашмаган қатор раҳбар ва ходимларга турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг