Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзингиз ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг — Юртимизда сел келиши хавфи бор

Ўзингиз ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг — Юртимизда сел келиши хавфи бор

Юртимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 29-31 май кунлари сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг «1050» рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда сел туфайли юртимизда фожеали ҳолатлар рўй берди. Май ойининг бошида Жиззах вилояти Зомин туманида опа-ука селда оқиб кетиб, вафот этгани хабар қилинган эди. Орадан бир неча кун ўтгач, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 10 ёшли қизча сел қурбонига айланган.

Xabar.uz таҳририяти тоғ ва тоғолди ҳудудларида истиқомат қилувчи юртдошларимиздан юқори даражада эътиборли бўлишларини сўрайди. Ўзингиз ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг