Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет»: ушбу ҳафта кучли иссиқлар қайтадими?

«Ўзгидромет»: ушбу ҳафта кучли иссиқлар қайтадими?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» одатга кўра ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34° атрофида бўлади, бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг энг охирига келиб, ҳарорат 35-38° гача кўтарилиши кутилмоқда.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилмоқда.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг