Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги сайлов ҳақида Татаристон ОАВга маълумот берилди (видео)

Ўзбекистондаги сайлов ҳақида Татаристон ОАВга маълумот берилди (видео)

Жорий йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев ташаббуси билан Татаристон Республикасининг маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари иштирокида 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгаш депутатларига сайловга бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди.

Бош консул Ф.Насриев 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Парламент сайловларида иштирок этиш истагини билдирган барча фуқароларимиздан saylov.mfa.uz сайти оркали электрон тартибда рўйхатдан ўтишлари ёки Бош консулхонанинг 8-843-526-55-63; 8-843-526-55-64 рақамларига қўнғироқ қилиб, ўзлари ҳақида маълумотларни тақдим қилишлари орқали сайловда иштирок этиш мумкинлиги ҳамда айнан сайловда иштирок этиш истагини олдиндан билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг мурожаатларига биноан сайлов бюллетенлари буюртма қилиниши ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда нафакат Татаристон Республикасида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, балки Приволжск федерал округида (РФ 14 та ҳудуди) истиқомат қилаётган барча фуқароларимизни ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, давлатимиз келажагини белгилашда ва муносиб номзодга овоз бериш учун бевосита қатнашиш имкониятидан фойдаланишга чорлади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасида ташкил этилган 52 – сайлов участкаси 22 декабрь куни соат 08:00 дан тунги соат 20:00 га қадар ўрнатилган тартибда сайловчиларни қабул қилиши маълумот сифатида эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг