Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги қатор шаҳарларга«йўлдош-шаҳарлар» мақоми берилади

Ўзбекистондаги қатор шаҳарларга«йўлдош-шаҳарлар»  мақоми берилади

Фото:«Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «2020-2025 йилларда йўлдош шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги  ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, республикамиздаги йирик шаҳарларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ва улардаги юқори демографик ҳолат сабаб юзага келаётган қийинчиликларга шаҳарсозлик ҳамда урбанизация тамойиллари асосида ечимларни шакллантириш белгиланган. Шу мақсадда, қуйидаги шаҳарларга «йўлдош-шаҳарлар» мақоми берилмоқда:

  • Андижон шаҳри учун Шаҳрихон ва Асака шаҳарлари;
  • Наманган шаҳри учун Тўрақўрғон ва Чортоқ шаҳарлари;
  • Фарғона шаҳри учун Миндон шаҳарчаси;
  • Самарқанд шаҳри учун Челак ва Ургут шаҳарлари;
  • Бухоро шаҳри учун Гала-Осиё шаҳри;
  • Қарши шаҳри учун Косон ва Хонабод шаҳарлари;
  • Нукус шаҳри учун Хўжайли ва Таҳиатош шаҳарлари.

Маълумот учун, шаҳарларнинг шаҳарсозлик назарияси ва амалиётида йўлдош шаҳарлар – бу марказ шаҳарларида аҳолининг ҳаддан ташқари юқори зичлиги ва иқтисодий фаолияти босимини «камайтириш» мақсадида маълум бир саноат ишлаб чиқариш, ижтимоий, иқтисодий ўзига тортувчи масканларни шаҳар марказидан ташқарида жойлашган алоҳида ҳудудга олиб чиқиш учун махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича яратилган, ёки қайта ривожлантирилаётан шаҳарча ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг