Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Йил танлови – 2019» эълон қилинди

Ўзбекистонда «Йил танлови – 2019» эълон қилинди

Фото: «ЎзА»

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида жорий 2019 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилди.

Танлов ижтимоий сўров асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти» каби номинациялар бўйича сараланади.

Кимлар қатнаша олади?

Мазкур танловга айни пайтда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда фаолияти кенг ёритилаётган, халқ кундалик турмушида энг кўп дуч келадиган тизимлар саралаб олинди.

  1. Вазирликлар
  2. Қўмита ва агентликлар, жамоат ташкилотлари
  3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар

Танловда қандай иштирок этиш мумкин?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг телеграм мессенжеридаги расмий канали @uza_uz да эълон қилинган рўйхатда кўрсатилган ташкилотларга овоз берилади.

Танлов қандай ўтади?

1-босқич: Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали энг кўп овоз тўплаган ташкилотлар иккинчи босқичга ўтади.

2-босқич: Ғолиб журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган сўровномага асосан аниқланади. Бундан ташқари сўровномага киритилмаган тизимлар ҳам журналист ва блогерлар томонидан алоҳида сараланиб, танловнинг қўшимча номинацияларига тавсия этилади.

Натижалар қачон эълон қилинади?

Ғолиблар Янги йил арафасида энг муносиб 3 та тизимдан, яъни 3 та биринчи ўрин, 3 та иккинчи ўрин, 3 та учинчи ўринга махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тақдирлаш маросимида ғолиблик ташкилотларнинг Матбуот хизмати вакилларига топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг