Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзбекистонда ҳафта охирида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида «Ўзгидромет» томонидан хабар берилди.

Унга кўра, бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди — Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими кириши кутилмоқда. Натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 14 февралда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво 9-14 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Республика шимолида эса 2-7 даражагача илиши мумкин.

15 февралда нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатимизнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг