Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Туркманистон: автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон-Туркманистон: автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Туркманистон вилоят марказлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши кутиляпти. 16 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхободда Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан шу ҳақда музокара ўтказган.

Шунингдек, вазирлар икки мамлакат аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги масалаларга ҳам эътибор қаратишган:

  • минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштириш;
  • маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш;
  • Тошкент-Ашхобод тўғридан-тўғри ҳаво йўлини тиклаш;
  • фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тартибини соддалаштириш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг