Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Президентининг фармойиши эълон қилинди

Ўзбекистон Президентининг фармойиши эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши эълон қилинди.

Маъмурий ислоҳотларни изчил давом эттириш йўлида ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва «мобиль бошқарув аппарати»ни яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаси доирасида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни реализация қилиш мақсадида:

2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ташкил этилади.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

маъмурий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бошқаруви органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, шунингдек, ишчи гуруҳлари ишини пухта ва сифатли ташкил қилиш, мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар билан бир қаторда уларнинг қўшимча вазифа ва функцияларини белгилаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқа давлат бошқаруви органларининг давлат сиёсатини амалга ошириш, назорат функцияларини бажариш, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги функцияларини бўлиш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш тизимини жорий қилиш;

давлат бошқаруви асослари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг замон талабларига мос равишда пухта ишлаб чиқилиши ҳамда киритилишини таъминлаш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг