Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш учун тўғри қадамлар ташлаяпти» – Каан Терзиоглу «Financial Times» учун Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

«Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш учун тўғри қадамлар ташлаяпти» – Каан Терзиоглу «Financial Times» учун Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

«Ўзбекистон шу йўлда кетишда давом этадиган бўлса, келажаги порлоқ бўлиши, шубҳасиз. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини эркинлаштириш ҳамда таълимга катта сармоя киритиш минтақадаги барқарорликнинг асосий омилидир».

Нуфузли «Financial Times» иқтисодий газетасида Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач Ўзбекистонда рўй берган либерал ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таҳлилига бағишланган катта таҳлилий мақола эълон қилинди.

Халқаро экспертларнинг фикрича, дастлабки ижобий ўзгаришлар – валюта бозорини эркинлаштириш, солиқ тизимидаги ислоҳотлар, ахборот олиш ва узатишнинг осонлашиши кабилар яхши самара берган.

Хусусан, VEON компаниялар гуруҳининг бош ижрочи директори Каан Терзиоглу Ўзбекистоннинг келажагидан хавотирда эмаслигини билдирган:

Мен Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, амалдорлар бизнесни жуда тез бошқаришаётганини, инвесторлар билан доимо очиқ мулоқотга тайёрлигини, иқтисодиётни либераллаштириш йўлида чиндан ҳам тўғри қадамлар ташлашаётганини кўряпман, — дейди у. — Фикримча, агар Ўзбекистон шу йўлда кетишда давом этадиган бўлса, келажаги порлоқ бўлиши, шубҳасиз. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини эркинлаштириш ҳамда таълимга катта сармоя киритиш минтақадаги барқарорликнинг асосий омилидир».

VEON – дунёнинг 9 та мамлакатида 213 миллиондан зиёд абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет-хизматлар провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида котировка қилинади. VEON компаниялар гуруҳига Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар тақдим этувчи «Unitel» МЧЖ ҳам киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг