Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили неча нафар прокуратура ходимига жиддий чоралар кўрилган? Бош прокурор очиқлади

Ўтган йили неча нафар прокуратура ходимига жиддий чоралар кўрилган? Бош прокурор очиқлади

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати 

Бугун Бош прокуратурада  кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда. Прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштироки бўлиб ўтган ҳайъат мажлисида давлатимиз раҳбарининг  2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳамда прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йилдаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди.

Танқидий  руҳда ўтган ҳайъат мажлисида ўтган йили тизимда амалга оширилган қайд этилиши баробарида  «кечаги ютуқ ва марралар,  сира қониқтирмаслиги» алоҳида таъкид этилди. Уктирилдики, барча даражадаги прокурорлар айрим рақамларда акс этган ижобий кўрсаткичларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка берилмаслиги керак.

Бинобарин, Ҳайъат мажлисида ҳар бир ҳолат бўйича масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга кўра, тизимдаги аксарият раҳбарлар ишни режалаштиришни билмаслиги оқибатида йиллар давомида профессионал фаолият қолиб кетиб, вақти ва кучини беҳуда сарфлашга одатланиб қолган. Натижада ана шундай кайфиятда юрган 180 нафарга яқин раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилган ёки бошқа интизомий жавобгарликка тортилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати 

Зотан, уларнинг айби билан асосий йўналиш – қонунлар ижроси устидан назорат қониқарсиз аҳволга тушиб қолган, оддий одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммо ва тизимли камчиликларга эътибор қаратилмаган. Ваҳоланки, прокуратура фаолиятида ижтимоий соҳага оид қонунлар ижроси устидан назорат устувор аҳамият касб этиши керак. Зеро, одамларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлувчи аксарият муаммолар шу соҳага алоқадордир.

шундан кенлиб чиқиб, маҳкама раҳбари прокурорларга аҳолининг ижтимоий ҳимоясидаги мавжуд муаммоларни амалда бартараф этиш, айниқса, бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтиришлари талабини қўйди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб муаммолар, хусусан оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар тарқалиши масалалари доимий эътибор марказида бўлиши шартлиги уқтирилди.

«Дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, контрафакт маҳсулотлар айланишига чек қўйиш борасида ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментдан алоҳида ташаббускорлик ва қатъият талаб этилади.

Ўз навбатида, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш ишларига прокуратура органлари ҳам муносиб ҳисса қўшишлари зарур.

Тиббиёт ходимларини ҳақоратлаш, уларга тан жароҳати етказиш каби ҳолатларга нисбатан тезкорлик билан қатъий муносабат билдириб, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш устувор вазифалардандир», дейилади  Бош прокуратура матбуот хизмати  хабарида.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг